• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Жорий йилнинг 31 март куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар, "Қавали" МФЙ, Қавали кўчасида яшаган 2008 йилда туғилган Р.Ф. яшаш уйининг ошхонасида газ трубасига арқондан сиртмоқ ясаб ўзини ўзи осиб, вафот этган. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутидовга таяниб UzNews.uz хабар берди.

Вояга етмаган Ф.Р.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Суд тиббий экспертизасининг бирламчи маълумотномасида, Ф.Р.нинг ўлими юқори нафас йўлларининг сиртмоқ билан қисилишидан кейинги механик асфикция натижасида келиб чиққанлиги, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат шилинмасидан ташқари бошқа жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқланганлиги кўрсатилган.

Иш ҳолати бўйича сўралган З.Н. ўз тушунтириш хатида жорий йилнинг 31 март куни ўғли Ф.Р. ҳеч бир сабабсиз ўз жонига қасд қилганлигини, ўғлига ҳеч ким жисмоний ёки руҳий тазиқ ўтказмаганлигини, унинг ўлимида бирор-бир шахсга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва назоратга олинган.

Ўхшаш янгиликлар