• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Қарши шаҳри «Қавали» маҳалласида яшовчи 15 ёшли йигит уйининг ошхонасида газ трубасига арқондан сиртмоқ ясаб ўзини ўзи осиб, вафот этди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан Bugun.uzʼга маълумот берди.

Вояга етмаган Ф.Р.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Суд тиббий экспертизасининг бирламчи маълумотномасида фуқаронинг ўлими юқори нафас йўлларининг сиртмоқ билан қисилишидан кейинги механик асфикция натижасида келиб чиққанлиги, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат шилинмасидан ташқари бошқа жароҳатлари мавжуд эмаслиги аниқланганлиги кўрсатилган.

Иш ҳолати бўйича сўралган З.Н. ўз тушунтириш хатида 2024 йилнинг 31 март куни ўғли Ф.Р. ҳеч бир сабабсиз ўз жонига қасд қилганлигини, ўғлига ҳеч ким жисмоний ёки руҳий таъзиқ ўтказмаганини, унинг ўлимида бирор-бир шахсга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини билдирган. Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокурорининг ёрдамчиси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва назоратга олинган.

Ўхшаш янгиликлар