
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.Х. ва М.Р. фуқаро Г.Ғ.ни Қарши шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ў. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалига кўчириб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.