• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Австралия ҳарбий портларига Вашингтон 2024 йилдан, Лондон эса 2026 йилдан сув ости кемалари ташрифи частотасини ошириш ниятида. Бу ҳақда Калифорния штатида бўлиб ўтган музокара якуни бўйича “AUKUS” альянси (Австралия, Буюк Британия ва АҚШ уч томонлама ҳарбий ҳамкорлиги) мудофаа вазирлари қўшма баёнотида маълум қилинди.

Баёнотда таъкидланишича, ҳамкор давлатлар “2024 йил Австралиянинг Стирлинг ҳарбий-денгиз базаси портига сув ости кемалари ташрифи частотасини оширишга келишиб олдилар”. Ушбу қарор АҚШ Шимолий Каролина ҳарбий кемасининг 2023 йил августда Перт портига ташрифи ижобий натижа бергани билан боғлиқ.

– АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари сув ости кемасининг яшил қитъага сафари 2024 йил биринчи ярмига режалаштирилган, – дейилади ҳужжатда. – Йилнинг иккинчи ярмида АҚШ дастлабки техник хизмат кўрсатишни амалга оширади.

Буюк Британия 2026 йилдан бошлаб Австралия портларига сув ости кемалари жўнатиш жадвалини кенгайтириш ниятида.

“AUKUS” ҳарбий иттифоқи 2021 йил тузилган. Мазкур ҳамкорлик доирасида, жумладан, Канберра учун атом сув ости кемалари ишлаб чиқариш ва бошқа қўшма ҳарбий ишланмалар яратиш назарда тутилган. Оқ уй ушбу блокка келажакда АҚШнинг Европа ва Осиёдаги ҳамкорлари ҳам қўшилиши мумкинлигини ошкор қилган.

Ўхшаш янгиликлар