• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

АҚШ Украинага яна 350 миллион доллар ҳарбий ёрдам ажратади, жумладан, HIMARS учун ракеталар

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Вашингтон Украинага яна 350 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беряпти, бу Россиянинг кенг миқёсли босқинини бошлаганидан бери 34-ёрдам пакети.

«Ушбу ҳарбий ёрдам пакети АҚШ томонидан тақдим этилган HIMARS тизимлари ва Украина ўзини мудофаа қилишда қўллайдиган гаубицалар учун янги ўқ-дориларни, шунингдек, Bradley пиёдаларининг жанговар машиналари, HARM ракеталари, танкга қарши қуроллар, дарё қайиқлари ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олади».

«Россия бугун ўзи бу урушни тугатиши мумкин. Бу содир бўлгунга қадар биз Украина билан қанча вақт керак бўлса, елкама-елка турамиз», - дея қўшимча қилди Блинкен.

Ўхшаш янгиликлар