• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +4°C
Detail image

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинадаги можаро тугаганидан кейин кучлар мувозанати қандай тартибга солиниши стратегиясини ишлаб чиқишга киришди.

Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.

Қайд этилишича, Украинада узоқ муддатли тинчликни таъминлаш ва Россияни жиловлаш ушбу стратегиянинг бир қисми бўлиши керак.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен нашрга берган интервьюсида Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Украина можародан кейин қандай кўринишда бўлиши, мамлакатга ҳудудий барқарорликни сақлашга ёрдам берадиган “адолатли ва мустаҳкам тинчлик”ни қандай таъминлаш ҳақида ўйлашлари кераклигини таъкидлади.

Бошқача қилиб айтганда, мақолада таъкидланганидек, Россияга янги ҳужумкор ҳаракатлар учун "дам олиш ва қайта йиғилиш"га йўл қўйилмаслигини таъминлаш керак.

Ўхшаш янгиликлар