АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Х ижтимоий тармоғида Украина ташқи ишлар вазирлигининг истеъфога чиққан раҳбари Дмитрий Кулеба билан гаплашганини айтди.
«Бугун мен ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан суҳбатлашдим ва унга Украина ташқи сиёсатидаги принципиал раҳбарлиги учун миннатдорчилик билдирдим», деб ёзади Блинкен ўз саҳифасида.