• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.6°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Artel телевизори кадрни тескари кўрсатаётгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Компания бунга расмий муносабат билдирди.

"Телевизор ишлаб чиқариш заводида ҳар битта маҳсулот ёқиб кўрилиб, созламалар тўғри ишлайдиган ҳолатга келтирилади. Шу боис завод ҳар бир маҳсулотга сифат кафолатини беради.

Artel 32AH90G ва 43AF90G моделидаги телевизорларнинг завод менюсидан Миррор функсияси орқали тасвирни тескари қилиш мумкин. Буни фақат телевизор усталари амалга ошира олади. Ушбу функсия дунёдаги таниқли брендлар – Samsung va LG телевизорларида ҳам мавжуд. Бу функция ишлаб чиқарувчилар томонидан фақат телевизорни таъмирлашда фойдаланиш учун киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра интеллектуал мулк обйектларидан ноқонуний фойдаланиш ва истеъмолчиларни атайлаб чалғитиш ҳатто жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин".

Ўхшаш янгиликлар