• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Арманистон НАТО билан альянсга кириш имкониятини муҳокама қилмаган ва муҳокама ҳам қилмаяпти.

Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян The Daily Telegraph нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Россия давлат матбуоти.

Шу билан бирга, сиёсатчи КХШТ аъзолигини сақлаб қолиш масаласини баҳсли деб ҳисоблаш мумкинлигини таъкидлади.

«Арманистонда [мудофаа] иттифоқларига аъзолик стратегияси Арманистоннинг узоқ муддатли манфаатларига мос келадими ва қай даражада эканлиги ҳақида маълум мунозаралар бор», — дея қўшимча қилди Пашинян.

Нашр билан суҳбатда Пашинян 2022 йил бошида CNN телеканалига берган интервьюсида Украинадаги вазият ҳақида гап кетганда Арманистон «Россиянинг иттифоқчиси эмаслигини» таъкидлаганини эслади.

«Аслида бу ҳақиқат. Аммо шуни ҳам таъкидламоқчиманки, бизнинг АҚШ, Франция ёки бошқа шериклар билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимиз бу соҳадаги бошқа ҳамкоримизга қарши қаратилган эмас», — деди бош вазир.

«Баъзи ҳамкорларимиз бошқалар билан муносабатларимиз ёки бу муносабатлар уларнинг хавфсизлик кун тартибига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хавотирда бўлиши мумкин», деди Никол Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, Ереван барча шериклар билан «умумий кун тартибини иложи борича шаффоф муҳокама қилиш орқали бу билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда».

Ўхшаш янгиликлар