• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади. Бу ҳақда Андижон вилояти ФВБ хабар берди.

"Бугун, 30 январь куни соат 14:55 ларда Андижон вилояти Андижон шаҳар 1-кичик даҳада жойлашган 4 қаватли уйнинг 24 уй 50 хонадонида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлган. Чақнаш оқибатида фуқароларни тан жароҳатини олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Воқеа жойига зудлик билан шаҳар ФВ бўлими ходимлари ва 1 та ёнғин-қутқарув экипажлари, Прокуратура, ИИБ, ССБ, ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари чиқишган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар