• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Жорий йилнинг 16 январь куни Андижон вилояти ДХХ бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда тадбир ўтказди, унда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг аёллар қаноти ячейкаси аниқланди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, гуруҳнинг 12 нафар аёл аъзоси Андижон вилоятида яшовчи М.М.нинг уйига йиғилиб, «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилган. Шунингдек, Туркияда бўлган 49 ёшли М.Х қўлга олинганларга интернет орқали йўл-йўриқ кўрсатгани қайд этилган.

Улар «бўшлиқлар» деган баҳона билан мунтазам равишда бир-бирининг уйига бориб, ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ғояни ўрганиб, тарғиб қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар