• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Рамазон рўзасининг инсон саломатлиги учун фойдаси бисёр. Бироқ айрим сурункали хасталикларга чалинган беморларга мутахассислар рўза тутмасликни тавсия қилади.

— Бу борада бир неча талаблар мавжуд. Хусусан, айрим хаста инсонлар ўз саломатликларини янада оғирлаштирмасликлари учун рўза тутмаслиги лозим, — дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова.

— Яъни даволаш имкони йўқ, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва жарроҳликдан кейинги даврда ушбу амални бажариш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, қатъий таомланиши шарт бўлган кишилар ҳам рўза тутмайди.

Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш дуруст эмас.

Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш тавсия этилмайди.

Агар бундай беморлар ушбу ибодатни адо этиш истагида бўлса, энг аввало, шифокор билан маслаҳатлашиши ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим.

Ўхшаш янгиликлар