• 11212.97
  • 11622.24
  • 183.62
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Франция президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси Брижит унинг Жан-Мишел Тронье исмли эркак эканлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Франция биринчи хонимининг сўзларига кўра, унинг интернетдаги шажараси тўғрисидаги маълумотларни ўзгартирган.

"Aввалига узоқдан кузатдим, уларнинг гапларини эшитдим, улар шажарамни ўзгартирганини англаб етмасдан туриб... ва мен бирдан акам бўлиб қолдим. Ота-онамнинг шажараси ҳақида гапиряпмиз. Улар ўзгартирган маълумотларни қабул қилиш мумкин эмас", - деди Брижит Макрон.

Макрон тўрт йилдан бери уни эркак деяётганларни қарши курашаётганини тан олди. Энди у миш-миш тарқатувчиларни судга бермоқчи.

Францияда вақти-вақти билан президентнинг рафиқаси аввал эркак бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалади. Баъзи маълумотларга кўра, у ўсмир бўлгунига қадар Брижит Макрон деган шахс бўлмаган, Жан-Мишел Тронье бўлган. Тронье — Брижит Макроннинг қизлик исми.

Ҳозир Брижит Макрон 68 ёшда, эри Эммануэль эса 44 ёшда.

Ўхшаш янгиликлар