• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Миллий хавфсизлик вазирлигига жамоат хавфсизлигини бузиш ва тартибсизликларга қарши курашни кучайтиришни топширди. Шунингдек, у фуқароларнинг «конституциявий тузум учун хавфли» интернет манбаларига киришини чеклашга чақирди.

"Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари Ашхободдан Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик вазирлигининг махсус бўлинмаларини юқори шай ҳолатга келтириш тўғрисида буйруқ олди”, — дейилади манбада. Тергов изоляторлари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида кичик жиноятлар учун қамалганларни озод қилишни талаб қилишди. Туркманободдаги собиқ 8-колонияда кўп сонли маҳбусларни қабул қилиш учун бинолардан бири тайёрланган.

Ҳукумат қароридан олдин Лебап вилоятининг Фарап этрапидаги маҳаллий маъмурият яқинида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бино яқинида 200 га яқин одам тўпланган. Улар давлат томонидан субсидия қилинаётган бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошганидан норозилигини билдирди. Шу тариқа, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Фарап давлат дўконларида айрим имтиёзли озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 7-8 баробарга ошди. Масалан, уч манат (0,8 доллар) бўлган бир литр пахта ёғи энди давлат дўконларида 24 манатдан (6,8 доллар) сотилмоқда.

Йиғилганлар озиқ-овқат бозор нархида сотилишини талаб қилишди.

Бироз вақт ўтгач, қора ниқобли қуролланган ҳарбийлар маъмуриятга етиб келишди ва бинони ўраб олишди. Маҳаллий полиция аҳолини "тўполон" уюштиришга уринишда айблаб, уларни отиб ташлаш билан таҳдид қилган.

Ўхшаш янгиликлар