• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

ҲАМАС етакчиларидан бири, гуруҳнинг Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Исроил билан сулҳ битими тузишга яқин эканини билдирди.

"Биз сулҳ келишувига эришишга яқинмиз", — дейилади ҲАМАС телеграм каналида пайдо бўлган ва Reuters томонидан ҳам қабул қилинган баёнотда. Келишув тафсилотларига аниқлик киритилмаган.

AFP агентлигининг музокаралардан хабардор манбаларига таяниб хабар беришича, келишув қуруқликдаги ўт очишни тўхтатиш ва Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги ҳаво операцияларини чеклашдан иборат беш кунлик сулҳни ўз ичига олиши мумкин.

Бунинг эвазига ҲАМАС ва “Исломий жиҳод” жангарилари томонидан асирга олинган 50 дан 100 нафаргача аҳоли озод қилинади. Улар орасида исроилликлар, бошқа миллатдаги маҳбуслар бўлади, лекин ҳарбий хизматчилар эмас. Келишувга кўра, Исроил қамоқхоналаридан 300 га яқин фаластинлик озод қилинади.

Ўхшаш янгиликлар