• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image

Албания Бош вазири Эди Рама Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтганини қиладиган шахс эканлигини таъкидлади.

У бу ҳақда Туркия-Албания ҳамкорлигида зилзила жабрдийдаларига янги уйларнинг калитини топшириш маросимида сўзлаган нутқида бугунги кунни фавқулодда махсус кун деб таърифлади. Рама Эрдўған билан бўлган учрашувлари ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

«(Ўша пайтда) мен ҳали Албаниянинг Бош вазири эмас эдим. Эрдўған менга: "Албания ва Косово менинг юрагимда. Албанлар турк халқининг қалбида. Мен биродарим бўлишингизни хоҳлайман, деганди. Мен ўзимни Эрдўғаннинг дўсти деб билишдан фахрланаман”, дея айтиб ўтди Рама.

Йиллар давомида вазифаси юзасидан кўплаб давлат раҳбарлари билан учрашганини тилга олган Рама нега айнан Эрдўған билан яқин дўстлигини қуйидагича изоҳлади: “Жавобим жуда оддий: Президент Эрдўған айтганини қиладиган одам.ʼ Ишонинг, бугунги дунё сиёсатида "ҳа"си "ҳа" ва "йўқ"и "йўқ" бўлган одамларни топиш осон эмас».

522 та турар-жой қурилди

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 26 ноябрь куни Албанияда содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 900 дан ортиқ киши жароҳатланди.

202 минг 291 киши зилзиладан жабр кўрди, 17 мингга яқин одам уйини тарк этди.

Эрдўған зилзиладан сўнг дарҳол зилзила қурбонлари учун уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берди ҳамда Албания давлат реконструкция вазирлиги билан табиий офатдан кейинги уй-жой қурилиши соҳасида ҳамкорлик протоколи имзоланди. Натижада 522 турар-жой, савдо марказлари ва автотураргоҳлар қурилди. Уйларнинг пойдевор қўйиш маросими 2020 йил декабрь ойида бўлиб ўтди ва Президент Эрдўған ҳам маросимда видео конференция орқали қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар