• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

“Ал-Ҳилол” клуби “ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Мессига рекорд миқдордаги таклиф билан чиқишга тайёр, деб хабар беради Daily Mirror.

Нашрнинг ёзишича, Саудия клуби аргентиналикка йилига 220 миллион евро тўлашга тайёр, бу эса уни дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради. Криштиану Роналду "Ан-Наср"да йилига 200 миллион евро олади.

Аввалроқ, "Барселона" вице-президенти Рафа Юсте Мессининг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

Месси, шунингдек, каталонияликлар бош мураббийи Хавига "Барса"га қайтиш истаги ҳақида маълум қилган.

35 ёшли ҳужумчининг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар