• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

"Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-55-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди

2024/2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади.

Мазкур мактабларда:

ўқувчиларнинг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этилади;

ўқувчиларга амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларида кўмак кўрсатилади;

ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этилади ҳамда Фанлар академияси тизимидаги илмий лабораторияларда олиб борилаётган лойиҳалар билан таништирилади;

ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш мақсадида “Ёш академиклар” клублари ташкил этилади.

Ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи “Ихтирочиликка қадам” танлови ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар