• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 25 ёшли (аёл) М.Н. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида номаълум шахс томонидан М.Н.нинг уятли фото ва видеотасвирлари борлигини айтиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 4.000.000 сўм талаб қилганлигини маълум қилган.

Ўрганиш давомида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахслар, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи ака-укалар, 25 ёшли Т.Ж. ва унинг укаси 23 ёшли У.Ж.лар М.Н.нинг суратини фотошоп дастури ёрдамида уятсиз шаклга келтириб ўзгартиришганлиги маълум бўлди.

Жиноят содир этган, ака-ука Т.Ж. ва У.Ж.лар ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда..

Қонунга мувофиқ, Т.Ж. ва У.Ж.лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар