![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/aniq/aniq65e3085503291.jpeg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 14 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида “AI-80” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 1 270 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.