• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Африканинг жануби-шарқий соҳилларида «Ана» тропик бўрони 46 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар бермоқда АР агентлиги.

Циклон сув тошқини, электр узилишлари ва ўлимга сабаб бўлди.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий офат оқибатида 46 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган, 65 минг киши бошпанасиз қолган. Умуман олганда, инқироздан 500 мингдан ортиқ одам жабр кўрди», - дейилади Мадагаскар, Мозамбик ва Малави расмийлари қўшма баёнотида.

Малави жанубида кўплаб уйлар сув тошқини туфайли вайрон бўлган. Одамлар черков ва мактабларни бошпана қилган. Одамларга ёрдам бериш учун қидирув-қутқарув гуруҳи тузилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар