• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Қирғизистон Афғонистон шимолий ҳудудида яшаётган 300та этник қирғиз оилаларнинг Қирғизистонга кўчиб ўтишига ёрдам беради. Бу ҳақида президент Садир Жапаров матбуот анжуманида маълум қилди. Sputnik Афғонистон хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда Қирғизистон кўчиб ўтишни истаган барча қирғиз оилаларига кўчиб ўтишига ёрдам беради. Этник қирғизлар асосан Афғонистоннинг шимоли-шарқида Бадахшон вилояти Вахан туманида, Помир тоғлари ҳудудида яшайди.
Афғонистон кўп миллатли давлатдир. у ерда ўндан ортиқ миллат ва элатлар яшайди. Энг кўп сонли миллатлар пуштунлар, тожиклар, ҳазоралар ва ўзбеклар. Шунингдек у ерда туркманлар, қирғизлар ва бошқа миллатлар ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар