• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

25 январь куни Нидерландияда давом этаётган “Tata Steel Chess” халқаро турнирининг “Мастерс” гуруҳи 10-тур баҳсида Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерацияси рейтингида 2-ўриндан жой олган хитойлик Дин Лижэнь билан баҳслашди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Таъкидланишича, ўзига хос тактик юришлар билан бошланган учрашувда ҳар икки маҳоратли шахматчи вазиятни тўлиқ назорат қилиб борди.

Ўйиннинг 27-юришидан кейинги ҳолатда кучлар тенглигини инобатга олган хитойлик шахматчи ҳамюртимизга муроса йўлини таклиф этди. Шу тариқа Абдусатторов – Дин Лижэнь учрашуви дуранг билан якунланди. Нодирбек Абдусатторов 7 очко жамғариб, турнирдаги етакчилик мавқеини сақлаб қолди.

Нодирбекнинг 27 январда бўладиган 11-турдаги рақиби мусобақага ташланган қуръа натижасига кўра, Аниш Гири ҳисобланади. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз қора доналарда ҳаракатланади.

“Челленжер” гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдоров айни дақиқаларда нидерландиялик Эрвин Л'Ами билан куч синашмоқда.

Ўхшаш янгиликлар