• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги ЙПХ постида 900 кг истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 15 март куни соат 21:10 ларда Қарши—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келган Cobalt туманда жойлашган “Мингчинор” мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди. Автомашина ҳайдовчиси билан олиб борилган суҳбат давомида салон ва юкхона кўздан кечирилганда келиб чиқиши номаълум ҳайвонга тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 900 килограмм гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.

Қайд этилишича, аниқланган гўшт вилоят “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги” лабораторияси ходимлари томонидан текширувдан ўтказилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди. Laboратория хулосасига кўра сифатсиз гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, тегишли жазо қўлланди.

Ўхшаш янгиликлар