• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Хонанда Дилмурод Далиев кеча, 23 март куни тунда хотинини пичоқлаб қўйди. Бунинг оқибатида аёл вафот этган.

Бу ҳақда унинг дўсти Мирзоозод Мирзанеъматов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, оилавий жанжал оқибатида хонанда ошхона пичоғи билан аёлга бир неча марта пичоқ урган. Натижада марҳум олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар