• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Н.Қ. хорижда ишлаб чиқарилган “ESSE CHANGE” номли 3 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро С.Х.га 4 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар