• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 18,5 % га ошган.

Ўзбекистонга 2 ойда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:

Тожикистон – 8,7 минг нафар

Қозоғистон – 2 минг нафар

Қирғиз Р. – 1,9 минг нафар

Россия – 220 нафар

Туркманистон — 144 нафар

Ўхшаш янгиликлар