• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Бугун, 20 апрель куни, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида сел оқимлари юзага келди.  Ўзбекистон ФВВнинг дастлабки маълумотларига кўра сув тшқини натижасида тўрт киши ҳалок бўлган.

Айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланган. Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирларини олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар