• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Ҳисоб палатасининг ҳисоботига кўра, баҳорги мавсумда мамлакатда 129,6 миллион туп кўчат экилган. Шу билан бирга, ўрганиш ишлари ҳокимлик ва идоралар мутасаддилари ушбу чора-тадбирларни тўлиқ амалга оширишга етарлича эътибор бермаётганини кўрсатди, деб ёзади UzNews.

Хусусан:

— кўчатларни суғориш ва парвариш қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмаяпти;

— ҳисоботларга амалда экилмаган 6,2 миллион кўчат киритилган;

— суғориш тизими мавжуд бўлмаган майдонларга 3,4 миллион дона кўчат экилган;

— 2,4 миллион туп кўчат сув етишмаслиги ва етарлича парвариш қилинмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан нобуд бўлган;

— Тупроқнинг табиий-иқлим хусусиятлари ҳисобга олинмаган, яроқсиз ерларга 341 минг туп кўчат экилган. 65 минг ҳолатда кўчатлар орасидаги белгиланган масофа сақланмаган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, тегишли вазирликларга аниқланган камчиликларни танқидий муҳокама қилиш ва уларга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўриш топширилди.

 

Ўхшаш янгиликлар