• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди, деб ёзади UzNews нашри парламент қуйи палатасининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
 
Данный законопроект расширяет ограничения на продажу алкогольных и табачных Мазкур қонун лойиҳаси  алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловларни кенгайтирмоқда. Хусусан, электрон сигаретлар, никотинли суюқликлар, тамаки маҳсулотлари, тамакини қиздириш тизимлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни тамаки маҳсулотларига тенглаштириш ва бунда барча тегишли чекловларни қўллаш таклиф қилинмоқда. Шу муносабат билан ваколатли давлат органларининг рўйхати кенгайтириляпти, уларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда. 

«Қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиниши тақиқланадиган жамоат жойларининг аниқ рўйхати ҳам белгиланган, унда чекиш учун мўлжалланган махсус жойлар учун талаблар ўрнатилган. бундан ташқари, ушбу қоидаларга амал қилиниши учун масъул бўлган шахсларнинг вазифалари ҳам белгиланган», — дейилади хабарда.

Шунингдек, бунда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг мажбуриятлари ҳам белгиланган. Хусусан, тамаки маҳсулотларининг ўрамида тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун ажратиладиган майдон 40% дан 65% гача оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар