• 10554.34
  • 12837.24
  • 143.43
weather Тошкент: -9.5°C
Detail image


Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd  улушлари сотилиши борасидаги баҳс-мунозаралар ҳамон тўхтамаяпти. Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) 2020 йил 16 декабрда Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd МЧЖни нг устав капиталидан 57,118% миқдоридаги улушни сотиш ҳақида эълонни чоп этганди. Унда активларни сотиш учун асослар, молиявий консультант Rothschild & Cie (қуйида – Rothschild & Co) ҳақидаги маълумотлар, асосий ва қўшимча шартлар ҳамда битим мақсадлари учун иштирокчиларни саралаб олиш ва ғолибни танлаш мезонлари батафсил баён этилган.

Бундай активни сотиш жараёнининг бутун механизмини ва мураккаблик даражасини тушуниш учун бир неча муҳим жиҳатларни тушуниш зарур:

1. CCBU, TCCEC ва TCCC ўртасидаги қуйиш ҳақидаги келишувга мувофиқ Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd МЧЖ компанияси ўзининг катталиги бўйича иккинчи иштирокчиси (42,882% миқдордаги улуш билан) The Coca-Cola Export Corporation компанияси (қуйида — TCCEC) ва савдо белгисининг соҳиби The Coca-Cola Company (қуйида — TCCC) компанияси томонидан Coca-Cola брендлари остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонда қуйиш, ўраш, дистрибуция қилиш ва сотишга вакил қилинган.

Моҳиятига кўра Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd МЧЖ компаниясининг на асосий фондлари, на молиявий активлар сотувлар предмети ҳисобланади. Айнан The Coca-Cola Company маҳсулотини қуйиш ҳақидаги келишув сотилади.

2. Компанияда корхонани хусусийлаштириш бўйича ўз шартларини амр қиладиган иккинчи йирик ҳамкор мавжуд бўлиб, бу шартларни эътиборсиз қолдириш активнинг энг қимматли таркибий қисмининг – Coca Cola бренди билан аффилланганликнинг йўқолишига олиб келади;

3. The Coca-Cola Company мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон бозорида қандай пайдо бўлганини ва ҳозир сотилаётган актив 2014-2016 йилларда национализация қилинганини эсда тутиш муҳим. Бошқача қилиб айтганда, хусусий мулкни активнинг номинал ёки реал мулкдоридан бегоналаштириш қонунийлиги ҳақидаги халқаро суд муҳокамалари хавфи мавжуд.

Ушбу мураккаб шароитларда ДАБА танлов асосида ушбу транзакцияни шаффоф амалга ошириш учун консультантлар консорциумини ёллайди. Айтиш жоизки, Rothschild & Cie компанияси бошчилигидаги консультантлар консорциумига Ўзбекистоннинг барча йирик корхоналари ҳавас қилган бўларди. Консультантлар орасида ютиш ва харид қилиш бўйича битимларни (mergers and acquisitions – M&A) амалга оширишда улкан тажрибага эга Dentos компанияси (юридик аудит) ва молиявий аудитни ўтказувчи бутун жаҳонга машҳур KPMG консалтинг компанияси каби таниқли компаниялар ҳам бор. The Coca-Cola Company компаниясининг ўзи эса компаниянинг техник-технологик аудитини ўтказиши мумкин.

ДАБА эълонида активларни сотиш бўйича асосий ва қўшимча шартлар ҳамда ғолибни саралаб олиш мезонлари мутлақо аниқ баён этилган.
Бироқ стратегик инвесторни жалб этиш бўйича экспертларга Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “даъвогарларга қўйилган ҳаддан ташқари юқори ва асоссиз талаблар”ни қайта кўриб чиқиш бўйича талаби тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Фақат “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd. компаниясини хусусийлаштириш жараёнида қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳақидаги тадбиркорлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг мурожаатлари”ни ўрганиш асосидагина шундай хулосаларга келиш мумкинлигининг ўзи ҳайрон қолдиради кишини.

Кўрсатилган Эълонга 1-Иловада ғолибларга қўйилган талаблар конкрет кўрсатилган. Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги айнан қайси талаблар асоссий равишда юқори эканини ва коррупцион омиллар учун шароитлар яратишини кўрсатмаган. Энг кўп баҳс-мунозараларни келтириб чиқарлган мезонларни санаб ўтишга ва айрим амалдорларга нега консультант ва ДАБА томонидан эълон қилинган бу мезонлар мутлақ муҳим ва мантиқий ҳисобланишини кўрсатишга тўғри келади.

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан фақат бир нарсада – даъвогарларга қўйиладиган юқори талаблар ҳақиқатдан ҳам “тендер иштирокчилари сонининг чекланишига” олиб келишида тўлиқ қўшилиш мумкин. Бироқ, айнан шу нарса ушбу мақола бошида кўрсатиб ўтилган омиллар сабабли ДАБА ва консультантнинг мақсади деб ўйлайман.

Умуман олганда, тендерлар талабларининг кўпчилиги бошқа асосий акциядор - The Coca-Cola Company компаниясининг манфаатлари ва узоқ муддатли режалари сабабли келиб чиққан, ушбу компания воқеалар бошқача ривожланадиган бўлса, ушбу тендерни томошага айлантирган ҳолда ушбу қўшма лойиҳадан чиқиб кетиши мумкин.

Айнан асосий акциядорга ёқиш учун даъвогар тажрибасига, унинг ёндашувлари TCCEC  учун мақбуллиги, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида узоқ муддатли ривожланиш стратегияси, бизнес-режа ва бизнес мақсадларга бўлган нуқтаи назарларнинг мувофиқлаштирилганлиги (ўсиш, инвестициялар, корпоратив қадриятлар ва ижтимоий жавобгарлик),  бизнес-режа мақсадларига эришиш учун TCCEC билан шерикликда ишлаш қобилияти ва рақобатчиларнинг ичимликларини сотишда қатнашмаслик (бу компанияни маҳсулот каннибализациясидан, унинг интеллектуал мулкини, махфий ахборотини, маркетинг ва тижорат сирларини ноқонуний ўзлаштиришдан ҳимоя қилиш учун зарур) ҳақидаги ёндашувга талаблар қўйилган.

Баён этилган талабларнинг (саралаш мезонлари) барчасидан фақат йиллик соф тушум (камида 200 млн АҚШ доллари) миқдори ҳақидаги талаб бироз юқоридан кўринди, чунки ушбу даража, Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар бозорининг ўлчамини ва Ўзбекистонда инвестицион муҳитнинг ривожланиш тарихи ва ҳолатини назарда тутган ҳолда, бироз оширилган. Ўзбекистоннинг ҳеч бир компанияси, агар бу талаб кучда қоладиган бўлса, ушбу пакетга қонуний тарзда даъвогар бўлолмайди.

Қолган саралаш мезонларига тўхталадиган бўлсак, экспертлар уларнинг ҳаммаси стратегик инвесторни танлаб олиш бўйича белгиланган амалиётга мувофиқлиги ҳақидаги фикрга қўшилади.
 
Битимни ташкиллаштиришда бир-икки битимдан даромад олишдан ҳам кўра ўзининг халқаро обрўси ҳақида кўпроқ ўйлайдиган улкан битимлар портфолиосига эса Rothschild & Cie каби компаниялар қатнашаётганида, хусусийлаштиришга бўлган ёндашувларнинг шаффофлиги ва ҳалоллигидан ташвишланмаса ҳам бўлади.

Бир нарса яққол: МЧЖда ушбу улушлар пакети кимга насиб қилишидан қатъи назар, у биринчи навбатда, ҳақиқий корпоратив бошқарувни жорий этади, бошқарувни бегона аралашувлар ва таъсирдан тозалайди, барча бошқарувчиларни ва муҳим мутахассисларни алмаштиради, харажатларнинг янги IT технологиясини жорий этади, бухгалтерлик ҳисоби ва молиявий ҳисобдорликни йўлга қўяди, мижозлар базасини ва етказиб берувчилар базасини реструктуризация қилади. Ҳамма компанияда фаол ва эҳтимолий суд даъволари йўқлигига, бошқа “сирлар” йўқлигига ишонч ҳосил қилганида, бу инвестор шу активнинг ўзини реал катта пулга реал стратегик инвесторга сотади.

Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

Абдулла Абдуқодиров,
Anhor.uz иқтисодий шарҳловчиси

Ўхшаш янгиликлар