• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image
«Сув – бу шунчаки ресурсдан ҳам қимматлироқ нарса», – дейди Тошкентдаги Сув ресурсларини бошқариш халқаро институтининг (IWMI) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси тадқиқотчиси Каҳрамон Жумабоев. «Сув ҳақида ҳаёт тўғрисида ўйлагандай ўйлаш ва уни асраш ҳар бир кишининг масъулиятидир. сув ресурслари чекланган Ўзбекистон каби мамлакатда ҳар бир томчи сув ҳисобда бўлиши лозим». Мақоланинг асли USAID Central Asia сайтида чоп этилган.


 
Қишлоқ хўжалик ерларини кенгайтириш йилларида туғилган агрономнинг ўғли Қаҳрамон аканинг ҳаёти доим сув билан боғлиқ бўлган. Унинг отаси Сирдарёнинг чар қирғоғида Мирзачўл саҳросини ўзлаштиришда бевосита иштирок этган. Ўша йилларда сув олиб келинган ушбу ҳудудда совет ҳукумати томонидан ғалла ва пахта етиштириш учун ерларни ўзлаштириш бўйича кенг кўламли кампания олиб борилган.

Мақсад пахта далаларини ва суғориладиган майдонларни кенгайтириш эди, - дейди Қаҳрамон ака. Бироқ тез орада бунинг салбий оқибатлари пайдо бўлди – Амударё ва Сирдарё сувларини чўлдаги пахта далаларига йўналтириш сувнинг бир пайтдар катталиги бўйича дунёда тўртинчи бўлган кўл, яъни Орол денгизигача етиб боришига имкон бермади. Бу Орол денгизининг қуришига олиб келди, унинг оқибатлари ҳудуддаги флора ва фаунага жиддий таъсир кўрсатди ва ер ости ҳамда ер усти сувлари ресурсларининг юкламасини оширди.

Ўзбекистон 4,3 млн шектар экин майдонига эга бўлиб, қишлоқ хўжалик сектори мамлакатда сувнинг энг йирик истеъмолчиси ҳисобланади. “Сувнинг 90% дан ортиғи қишлоқ хўжалигида ишлатилади, суғориладиган ерларнинг деярли ярми насос билан суғорилади, бунда сув Амударёдан 150 метр баландликка тортилади”, - дея таъкидлайди  Қаҳрамон ака.

Мавжуд маълумотларга кўра, насосли суғориш станциялари мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 20% га яқинини истеъмол қилади, ҳукумат ҳар йили насослардан фойдаланган ҳолда ирригация тадбирларини ўтказиш учун электр энергиясига субсидиялар кўринишида 450 млн доллар сарфлайди.

2016 йилда Қаҳрамон ака лойиҳа жамоаси билан USAIDнинг “Тадқиқотларда кенгроқ қатнашиш учун ҳамкорлик” (PEER) дастури кўмагида Ўзбекистонда ва Тожикистонда Амударё ҳавзасидаги сувдан фойдаланиш самарадорлигини қандай ошириш мумкинлигини ўргана бошлади. PEER – бу грантлар дастури бўлиб, у АҚШ ҳукумати томонидан глобал ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш учун молиялаштириладиган тадқиқотчилар билан ҳамкорлик қилувчи ривожланаётган мамлакатлардаги олимлар ва муҳандисларни молиялаштиради. PEER дастурининг Марказий Осиёдаги мақсади мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш ва оқава сувлар ҳажмини камайтириш учун трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришни яхшилашдан иборат.

Қаҳрамон аканинг сўзларига кўра, сув, энергия ва озиқ-овқат одамларнинг фаровонлиги учун зарур бўлиб, улар барқарор ривожланиш асосида ётади. Илм оламида ушбу учта сектор орасидаги ўзаро алоқа сув, эенргия ва озиқ-овқат ўртасидаги ўзаро алоқа ёндашуви сифатида маълум.

Қаҳрамон ака ва унинг жамоаси тадқиқотларни Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги Қарши чўлида олиб борди. бу ерда катта миқдордаги сув 335 минг гектар ерни суғориш учун 7 та насослар каскади ёрдамида 153 метр баландликка тортилади. Айни пайтда Қарши чўли ҳудуди 5 млрд кубометр сувни юқорига кўтариш учун йилига 2 млрд киловатт соат электр энергиясидан фойдаланади. Эгатлар бўйлаб анъанавий самарасиз суғориш ишларида чиқариладиган сувнинг 30 фоизи дренаж тизими орқали дарёга қайтади ва ер усти сувларини ҳамда атроф-муҳитни ифлослантиради. Томчилатиб суғориш методи билан ўтказилган тажрибалар яхши натижаларни кўрсатди – бунда эгатлар бўйлаб суғориш учун зарур бўлган сувнинг ярмидан камида талаб қилинди. “Умуман олганда, томчилатиб суғориш самарадорлиги эгатлар бўйлаб одатий суғориш билан солиштирганда жуда юқори бўлди. Ўғитлардан камроқ фойдаланиш, сув оқиб кетишининг камайиши ва ҳосилдорлик ҳамда сувдан фойдаланиш унумдорлигининг ошиши қўшимча афзалликларга айланди” , - дейди  Қаҳрамон ака. 

«Агар ҳукумат қишлоқ хўжалик секторида субсидияларни энергия тежовчи технологиялардан сувни тежовчи технологияларга ўтказса, бу сувдан фойдаланиш самардорлигини 30% га оширади, қайтиб келадиган оқава сув билан ифлосланишни камайтиради ва энергияни тежайди. Ўзбекистонда энергиянинг 80% гача миқдори табиий газ ҳисобидан ишлаб чиқилгани боис (атмосферага углерод ташланиши билан боғлиқ) тадқиқотимиз натижалари насос билан суғориладиган участкаларда сув ав энергиядан фойдаланишни яхшилаш углерод ташланишини сезиларли даражада камайтиришини кўрсатди», - дея хулоса қилади Қаҳрамон ака.

USAID  томонидан молиялаштирилган тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон ҳукумати сувни тежовчи технологиялар бўйича дастурни ишлаб чиқди, у президент қарори билан тасдиқланди ва 2020 йил 11 декабрда кучга кирди. Дастур сув ва энергияни тежаш учун рағбатларни ва фермерлар учун томчилатиб суғоришга харажатларни 40% гача қоплайди, уларни ягона ер солиғидан беў йилга озод этади.

Фотосурат: USAID

Ўхшаш янгиликлар