• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистон Республикаси Сенати билан ҳамкорликда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, гендер тенглиги, аёлларнинг етакчилик қобилиятини ошириш, эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенглик масалалари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш, Ўзбекистон гендер тенглиги миллий стратегияси доирасидаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликни билан муҳокама қилиш мақсадида “Ўзбекистон етакчи аёллари кокуси”ни ишга туширди. Бу ҳақда БМТ ТД Anhor.uz нашрига хабар беради.

Ўзбекистон етакчи аёллари “кокуси” (мулоқоти)нинг асосий мақсади хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш ва етакчи аёллар мавқеини кенгайтириш, уларнинг етакчилик қобилиятини ошириш ва ёш қизларни етакчилик ролларига тайёрлашдан иборат. Форум, шунингдек, мамлакатдаги гендер тенглик муаммоларини ҳал қилиш учун 14 ҳудудда турли соҳаларда фаолият юритаётган 180 дан ортиқ аёлларни бирлаштиришни мақсад қилган. Кокуснинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

1) ҳар бир ҳудудда аёлларнинг тадбиркорлик, илм-фан, ахборот технологиялари, спорт ва оммавий ахборот воситаларида иштирок этишидаги асосий тўсиқларни аниқлаш;

2) ногиронлиги бўлган етакчи аёлларни қўллаб-қувватлаш;

3) гендер асосидаги зўравонлик ва тенгсизликни кучайтирувчи гендер стереотиплари ва зарарли ижтимоий нормаларни бартараф этишга ҳисса қўшиш;

4) ҳар бир ҳудудда хотин-қизлар мақомини барқарор яхшилашга кўмаклашиш бўйича давлат органлари учун дастурлар, ҳаракатлар режалари ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадбирнинг биринчи ярмида миллий “кокус” вакиллари маҳаллий вазият, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида амалга оширилаётган бир қатор муваффақиятли лойиҳалар ҳақида умумий маълумот берди.

Куннинг иккинчи қисмида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб йиллик иш режасини ишлаб чиқдилар, ҳар бир соҳага оид таклифлар бўйича фикр алмашдилар.

“Миллий етакчи аёллар “кокуси” эртанги куннинг ёш етакчилари касбий маҳоратини ошириш ва имкониятларини кенгайтиришни  қўллаб-қувватлаш тармоғини яратиш орқали аёллар овозини кучайтириш борасида муҳим роль ўйнайди. “Кокус” барчамиз учун, аёллар ва қизлар учун зарур бўлган барқарор келажакни яратади, улар олдинги сафларда бўлишлари керак ва улар йўлни оча оладилар”, – дея таъкидлади ўз видеомурожаатида БМТТД маъмурининг ёрдамчиси, Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича Минтақавий бюро директори Мирьяна Сполярик Эггер.

Айни дамда Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори ўринбосари Марина Уолтер: “Ҳозир Ўзбекистон гендер тенглигини мустаҳкамлаш йўналишида Танзила Нарбоева хоним  тимсолидаги гендер соҳасидаги ўта кучли етакчи билан жуда қизиқарли ислоҳотлар йўлидан бормоқда. “Кокус” аёлларнинг кундалик ҳаётига ва уларнинг имкониятларига ўзгаришлар киритади. Бу мамлакатда гендер тенглиги илгари қадам ташлаш учун катта имкониятларга эга”

Тадбир давомида иштирокчилар хотин-қизларга кўмаклашиш борасидаги янгича ёндашувлар, ғоя ва ташаббуслар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инноватсиялар, хотин-қизларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, бу жараёнларда етакчи аёлларнинг ўрни хусусида фикр алмашишди. Тадбир якунида Миллий кенгашнинг истиқболдаги иш режаси қабул қилинди.

Ўхшаш янгиликлар