• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Россия армиясининг Украинадаги ҳарбий жиноятлари ва инсон ҳуқуқларини бузганлигини тергов қилиш бўйича резолюцияни қабул қилди, деб ёзади Masa БМТ матбуот хизматига таянган ҳолда.

33 та давлат резолюцияни маъқуллаб овоз берган, Хитой ва Эритея эса қарши овоз берган. Қозоғистон, Ўзбекистон, Арманистон, Боливия, Венесуэла, Ҳиндистон, Камерун, Куба, Намибия, Покистон, Сенегал, Судан овоз беришда бетараф қолган.

Манба: БМТ

Резолюция лойиҳаси Украина вакиллари томонидан киритилган.

Резолюция Россия армияси томонидан февраль ва март ойларида Киев, Чернигов, Харьков, Суми ва Мариуполда содир этилган жиноятларни тергов қилишни назарда тутади. Шунингдек, резолюцияда Россия қўшинларини Украина ҳудудини тарк этиб, урушни тўхтатишга чақирилади.

Қабул қилинган ҳужжатга кўра, махсус комиссия қотилликлар, зўравонликлар, зўрлашлар, одам ўғирлашлар ва шу каби ҳолатларни тергов қилади.

Ўхшаш янгиликлар