Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасининг нейтрал зонасида қолиб кетган Тожикистон фуқароларига чегарани кесиб ўтиш ва уйига етиб олиш имкони берилди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашрига 16 март куни кечқурун нейтрал зонада қолиб кетган фуқаролардан бири маълум қилган.
                                   
«Куннинг иккинчи ярмида, кечга яқин Ўзбекистон чегарасидан ўтишимизга рухсат беришди. Ҳозир машиналарнинг бир қисми чегарадан ўтиб бўлган, тез орада уйда бўламиз деб умид қиламиз», - дейди у.
 
Бошқа бир манба, қизи Бишкекда ўқиётган аёл ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади. “Қизим талаба, Бишкекда ўқийди. У бошқа яна иккита талаба қиз билан Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасигача автобусда етиб олган. Ҳозир қизлар Ўзбекистон таксисига ўтириб, Тожикистон чегарасигача етиб олишади ва у ердан уйга қайтишади”, - дейди аёл.