• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.8°C
Detail image
“Mehr va Oqibat” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг директори номига Telegram-каналлардан бирида пайдо бўлган видео бўйича ит жангларининг гувоҳига айланган фуқаро Я.К.дан ариза тушди. Кадрларда иккита питбуль зотли ит ташкилотчиларнинг синчков назари остида бир-бирини ғажиётганини кўриш мумкин. Томошабинлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор, дея қайд этади жамият.                
 
Жамият ходимлари ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун ит эгаларини топиш ва уларни жавобгарликка тортиш илтимоси билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хат юборди. Тез орада ит эгаларининг шахслари аниқланди, улар 40 ёшли Ф.Т. ва 29 ёшли Б.М. бўлиб чиқди. Ушбу шахслар Босс ва Майкл лақабли ўз питбуллари уриштириш ҳақида телефон орқали келишиб олган.
 
Урганч маъмурий суди Маъсурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисмига мувофиқ итларнинг эгаларини бир базавий ҳисоб миқдорида (245 минг сўм) жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарди.  Бу ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ биринчи ҳуқуқбузарлик учун минимал санкция ҳисобланади.

Фотосурат: “Mehr va Oqibat” 

Ўхшаш янгиликлар