• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда бугун соат 13:43 лар атрофида “Қозоғистон” кинотеатри чорраҳасида Gentra ҳайдовчиси 93-сонли “гармошка” автобусининг қаршисидан кескин бурилиши ортидан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани айтилмоқда.

Автобус ичида бўлган йўловчилардан бирининг сўзларига кўра “ўта хавфли вазият юзага келган. Тошкент марказида Chevrolet Gentra ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиши ортидан автобус билан деярли йирик ЙТҲ содир этишга сабаб бўлган”.

Унинг сўзларига кўра, “автобус Амир Темур ҳиёбони бўйлаб Юнусобод томон кетаётган бўлган. Тўқнашув натижасида автобуснинг фавқулодда тормозлаши ортидан унинг ичидаги йўловчилар автобус полига қулаб тушади. Ҳайриятки ҳайдовчининг тезкор реакцияси сабаб жиддий бахтсиз ҳодисанинг олди бироз бўлсада олинган”, – дейилади.

Бу бўйича мутасадди ташкилотлардан расмий хабар кутиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар