• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

16 март куни Ногиронлар уюшмаси янги қурилган Қўйлиқ №8  бекатини ногиронлиги бор шахсларнинг метродан фойдаланиши учун шароитлар мавжудлиги юзасидан мониторинг қилди. Уюшма аъзоларига Anhor.uz журналистлари Мила Аксёнова ва Ойсулув Турдигалиева ҳамроҳлик қилди.

Фарҳод Абдураҳмонов ногиронлар аравачасида. Фотосурат: Anhor.uz

Фотосурат: Anhor.uz

“Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад – ногиронлиги бўлган шахсларнинг метрополитендан фойдаланиши учун станлартларга риоя этилиши борасидаги камчиликларни аниқлашдан иборат”, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар уюшмаси аъзоси Фарҳод Абдураҳмонов.

Бекатда кўришида нуқсони бўлган одамлар тактил йўллар орқали ўтишлари мумкин бўлган махсус лифтга мавжуд. Лифтни чақириш тугмаси ногиронлар аравачасидаги одамлар учун қулай даражада. Бундан ташқари, лифтнинг ички ва ташқарисидаги тугмачалари тактил белгиларга эга.

Фотосурат: Anhor.uz

Фотосурат: Anhor.uz

Фотосурат: Anhor.uz

Фотосурат: Anhor.uz

Платформанинг ўзида, шунингдек, думалоқ рельеф кўринишидаги «стоп» белгиси билан платформа четидан хавфсиз масофани кўрсатадиган тактил йўлаклар мавжуд. Худди шу белги станцияга киришда ҳам бор.

Камчиликлар орасида пандусларнинг йўқлиги аниқланди, бу камчилик тез орада тузатилади. Фарҳод Абдураҳмонов платформада пиёдалар ўтиш жойи ва эшитиш қобилияти заифлар учун кўрсатувчи табло йўқлигига эътибор қаратди.

Фотосурат: Anhor.uz

Бу метро бекати ҳозирча фойдаланишга топширилмаган.

Фотосурат: Anhor.uz

Биз олдин ҳам бир неча бор ногиронлар учун метродан фойдаланиш имкониятлари мавзусини кўтарган эдик. Ногиронлар учун инфратузилма ва уларнинг ҳаракатланишини осонлаштирадиган зарур мосламалардан етарли эмаслиги ушбу тоифадаги фуқароларнинг ҳуқуқларини бузади ва уларнинг ижтимоий ҳаётда тўлиқ иштирок этиши, таълим олиши, меҳнат қилиши ва бошқа фаолиятда иштирок этишига тўсқинлик қилади, бу эса уларнинг яшаш сифатига салбий таъсир қилади“.

 

Ўхшаш янгиликлар