• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ИИБ ва газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “M-R.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ нотурар биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 155,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти хабар беряпти.

“Шу каби, Департаментнинг Бекобод ва Оҳангарон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Т.Х. ва Ж.А. ўз уйларида ташкил этган иссиқхоналарда ясама иситиш қозонларини газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 248,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар