• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26.9°C
Detail image

Ўзбекистон президенти май ойи охирида Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов учрашуви давомида маълум бўлди.

Садир Жапаров давлатлараро муносабатларни ва Ўзбекистон билан кўп режали ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш тарафдори эканини билдирди.

Қирғизистон президенти Ўзбекистон-Қирғизистон ривожланиш жамғармасининг очилишини қутлади ва унинг фаолияти икки мамлакат тадбиркорлари орасида савдо-инвестиция алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашишини тилади.

Ўхшаш янгиликлар