• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати ёзади.

«Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади», – дейилади хабарда.

Франция ИИВ маълумотларига кўра, барча бюллетенларга ишлов берилганидан сўнг, Эммануэль Макрон президентлик сайловининг иккинчи босқичида 58,55 фоиз овоз олган. Ўта ўнгчи “Миллий бирлашма” партияси етакчиси Марин Ле Пен 41,45 фоиз овоз тўплаган.

Аввалги 2017 йилги президентлик сайловларида Макрон иккинчи турда ҳам Ле Пенни мағлуб этган эди. Ўшанда амалдаги давлат раҳбари 66,1 фоиз, унинг рақибаси эса 33,9 фоиз овоз олганди. Жорий йили сайловларнинг биринчи босқичида Макрон 27,8 фоиз, Ле Пен 23,2 фоиз овоз олган.

Ўхшаш янгиликлар