• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Crystal Garden  ресторанида ташкил қилинган кечки овқатга 27,6 млн сўм сарфланган. Бунга блогер Davletov эътибор қаратади.
 
Шартнома шу йилниг 24 апрель куни тузилган. Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, Россия Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раисининг ташрифи 22-25 апрель кунлари бўлган. 28 кишидан иборат делегацияни 50 кишилик 1 та автобус 20 киши учун кутиб олган.  Шунингдек делегация аъзоларини 1 Toyota, 1 Captiva, 1 Malibu ҳам кутиб олган. Россия делеагацияси таркибида космонавт Владимир Жонибеков, Дума қўмитасининг раҳбари Владимир Шаманов ҳам бўлган.
 

Фотосуратда чапда - Владимир Шаманов

Дастурга мувофиқ делегация City Palace меҳмонхонасида турган. Биринчи куни делегация Versal ресторанида кечки овқатни тановул қилган. Иккинчи куни делегация Жиззах вилоятида, учинчи куни – Бухорода бўлган. Кейин делегация Тошкентга қайтган, бу ерда у Crystal Garden ресторанида овқатланган.

Дастурхонга денгиз маҳсулотларидан ассорти, лосос балиғидан стейк, “купажланган Chivas 12 лимонади” тортилган.
 
 

Ўхшаш янгиликлар