• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Аввалроқ, “Қирғиз Республикасининг маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар бериш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бунга жавоб сифатида Садир Жапаров ҳам 5 сентябрь куни имзоланган фармон билан Ўзбекистондан маданият ва санъат соҳасидаги икки вакилга фаҳрий унвон берилди:

  • Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбековга — “Қирғизистон халқ артисти” фахрий унвони;
  • Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти “Анъанавий мақом ижрочилиги” кафедраси катта ўқитувчиси Фарангиз Маҳмудовага — “Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист” унвони.

Ҳужжатда айтилишича, ушбу унвонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун берилди.

Ўхшаш янгиликлар