• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдаги йиғилишида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил яъни омбудсманнинг 2023 йилдаги фаолияти кенг муҳокама қилинди

“Ҳисобот йилида Омбудсманга 18622 та мурожаат келиб тушган. 2022 йилда бу кўрсаткич 17761 тани ташкил этган эди. Мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг энг кўпи Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларига ҳамда Тошкент шаҳрига, энг кам мурожаатлар эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоятига тўғри келган”, – деди Омбудсман Феруза Эшматова.

Омбудсман томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 170 та таъсир чоралари киритилган. Хусусан, судларга фуқаролар манфаатида берилган 100 га яқин ариза ва даъво аризаларининг 98 фоизи қаноатлантирилган бўлса, такрорий мурожаатлар сони 2022 йилга нисбатан 21,0 фоизга камайган. 

Шунингдек, фракция аъзолари ўтган даврда фуқароларнинг экологик ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўналишидаги мурожаатлар 2022 йилга нисбатан 2,5 баробарга ошиб, 316 тани ташкил этганига алоҳида эътибор қаратишган. 

  

 

Ўхшаш янгиликлар