• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image

Жорий йилнинг 16 март куни Қибрай туман «Опа-сингиллар» ногирон хотин-қизлар жамияти томонидан “Ногиронлиги бор ёшларнинг бугунги билими – уларнинг эртанги таъминланган келажаги” лойиҳаси якунлари сарҳисоб қилинди.

Лойиҳа Евроосиё жамғармаси кўмагида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган Марказий Осиёда ижтимоий инновациялар (SICA)  дастури доирасида амалга оширилди. Лойиҳа 1 йил давом этди. Лойиҳа доирасида 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган имконияти чекланган ёшларни кейинги фаол мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида психолог билан биргаликда пазандачилик ва қандолатчиликнинг бошланғич кўникмаларини ўргатиш бўйича курслар ташкил этилди ва ўтказилди.

Имконияти чекланган ўсмирлар ва ногиронлар оиласидаги ўсмирлар учун, ментал бузилишларга эга ёшлар учун “Ижодий лаборатория” ташкил этилиб, унда расм чизиш, моделлаштириш, бўяш, кичик ўйинчоқлар тикиш ва бошқа зарур кўникмаларни шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Иш уч гуруҳда олиб борилди. Биринчи гуруҳда имконияти чекланган ёшларга пазандачилик ва қандолатчилик бўйича бошланғич кўникмаларга ўргатилди. Иккинчи гуруҳга ментал бузилишларга эга ёшлар шуғулланди. Улар “Ижодий лаборатория”да расм чизиш, моделлаштириш, бўяш, кичик ўйинчоқлар тикиш ва мустақил ҳаёт учун зарур бўлган бошқа кўникмаларни ўрганди. “Ижодий лаборатория”да оналари пазандачилик курсларида ўқиган болалар ва ўсмирлар иштирок этди. Болаларга турли ижодий кўникмалар ўргатилди. Барча машғулотлар психолог иштирокида ўтказилди.

Имконияти чекланган ёшлар нафақат муайян кўникмаларга, балки уйдан чиқиш, мулоқот қилиш, ўзаро тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлди.

 

Ўхшаш янгиликлар