• 11074.93
  • 11863.47
  • 194.90
weather Тошкент: +31°C
Detail image
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро ҳудудий бошқармаси " Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш " унитар корхонаси томонидан 2019-2020 йилларда "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Рақобат тўғрисида" ги қонунлар талабларига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказди. Маълум бўлишича, корхона, танлов асосида савдолар ёки тендерлар ўтказмасдан, тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида 2019 йилда 31 миллиард 413 миллион 366 минг 209 сўм, 2020 йилда 33 миллиард 420 миллион 96 минг 221 сўмга маҳсулот сотиб олган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
 
"Давлат харидлари тўғрисида" ги қонуннинг 16-моддасида бюджет буюртмачилари, бюджет ташкилотлари, харид тартиб-таомилларини амалга ошириш учун ажратилган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари ва уларнинг устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ёки ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар давлат буюртмачиси ҳисобланади. 23-моддага мувофиқ, давлат буюртмачиларининг электрон дўкон, аукциолн, танлов ёки тендер орқали харид қилиш тартиб-таомиллари учун махсус ахборот порталида харидлар тўғрисида хабарнома жойлаштириш мажбурияти кўрсатилган. 

“Маълум бўлишича, икки йил ичида давлат. буюртмачи икки марта давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган. Шундай қилиб, 2019-2020 йилларда. компания ўз эҳтиёжлари учун товарларни (қурилиш материаллари, жўжалик моллари, дизель ёқилғиси, канцелярия буюмлари, мебеллар, йўл белгилари ва бошқаларни) сотиб олган, шунингдек, тузилган икки томонлама шартномаларнинг асосида вилоятнинг бошқа туманларидаги корхоналарнинг техника ва транспорт воситаларининг хизматларидан фойдаланган". 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро ҳудудий бошқармасининг махсус комиссияси "Рақобат тўғрисида" ги қонуннинг 14-моддаси талабларини бузганлиги учун "Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш " унитар корхонасига қарши иш қўзғатди ва кўрсатма берди.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Dunyo сайтидан

Ўхшаш янгиликлар