• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

2 апрель куни КХДР гипертовушли пастловчи парвоз жанговар каллакли “Хвасонпхо-16Б” ўрта ва узоқ ва масофага учувчи янги ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда Корея Марказий телеграф агентлиги. Парвозга КХДР етакчиси Ким Чен Ин раҳбарлик қилди.

Синовлар ракета хусусиятларини, шу жумладан, “пастловчи ва сакровчи парвоз траекториялари” хусусиятини, шунингдек, ён томонга манёвр қилиш қобилиятини тасдиқлаш мақсадида ўтказилган. Бунинг учун ракетанинг тезлиги, баландлиги ва масофаси чекланган. Натижада ракета 72,3 км баландликда (унинг максимал парвоз баландлиги 101,1 км) 1 минг км масофани босиб ўтиб, Япон денгизи акваториясига ўтди.

Синовлар якунида Ким Чен Ин КХДР барча тактик, тезкор ва стратегик ракеталарни қаттиқ ёнилғили двигателларга ўтказиш, шунингдек, уларни бошқарилувчи ва ядровий жанговар каллаклар билан жиҳозлаш учун имконият яратиш вазифасини муваффақиятли амалга оширганини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар