• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

15 март куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Тошкентда матбуот анжумани ўтказиб, Ўзбекистонга ташрифи давомидаги кузатишлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Anhor.uz мухбири хабар беради.

Тюрк жаноблари Қорақалпоғистонга, хусусан Нукусга ташриф буюрди. Фолькер Тюрк Нукусдаги июль воқеалари билан боғлиқ вазиятни ўрганди, комиссар яна шаффоф ва мустақил тергов ўтказишга, жумладан, одамларнинг ўлими учун жавобгарликни ҳам талаб қилди. Фолькер Тюрк шу маънода адолатли суд стандартларининг аҳамияти ҳақидаги масалани кўтарди.

Комиссар шунингдек, Орол денгизининг ҳолати масаласини ҳам кўтариб, уни экологик ҳалокат деб атади ва бу фактни глобал миқёсда кўриб чиқишга чақирди.

Тюркнинг таъкидлашича, эркин оммавий ахборот воситалари ва очиқ рақамли макон мамлакат тараққиёти ва ўсишида барчанинг тўлиқ иштирок этиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлай олади. “Бу журналистлар ва оммавий ахборот воситаларини, шунингдек, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича кейинги ҳаракатларни ўз ичига олиши керак”, деди у.

“Учрашувларимда мен барчани бу йил 75 ёшга тўладиган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига инсон ҳуқуқларини ўз фаолиятининг марказига қўядиган йўлни қуришга ёрдам берадиган илҳом манбаи сифатида қарашга ундадим. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси барча халқлар ва барча давлатлар учун инсоният ютуқларининг стандарти, шунингдек, халқаро, миллий ва маҳаллий қонунлар ва сиёсатларнинг глобал режаси ҳамда 2030 йилги кун тартибининг асосидир”, – дея хулоса қилди у.

Ўхшаш янгиликлар