• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.9°C
Detail image

Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди, деб ёзади UzNews нашри Маданий мерос агентлигининг ахборот хизматига таянган ҳолда.

Унга кўра, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди.

Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди. Натижада жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Ўхшаш янгиликлар