• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

11 май куни кечқурун ёғган қисқа муддатли ёмғир натижасида Фарғона вилоятининг Сўх ва Фарғона туманларида сел оқими кузатилди, деб ёзади “Газета” нашри Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таянган ҳолда.

Ижтимоий тармоқларда йўл бўйлаб электр узатиш устунлари ёнидан оқиб ўтаётган лой оқими акс этган видео тарқалди.

Сўх туманининг Малбут ва Девайрон қишлоқларидаги сел йўлларида сув сой ўзанига сиғмай, Сўх-Риштон автомобиль йўлининг қатнов қисмига лой ва тоғ жинсларини олиб келган. Автотранспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

Малбут қишлоғида уйлар ертўлалари, қўшимча бинолар ва томорқа ерлари сув остида қолган. Ҳозирда муҳандислик техника воситаларидан фойдаланган ҳолда офат оқибатлари бартараф этилмоқда.

Туман ҳокими бошчилигида қутқарувчилар ва бошқа хизмат вакиллари селдан жабр кўрган хонадонлар сонини аниқламоқда.

Ўхшаш янгиликлар